Беморларнинг шифокорлар ҳақидаги фикрига кийим таъсир қиладими?
Америкалик олимлар шифокорларнинг ташқи кўриниши беморларнинг уларга бўлган муносабатига қай даражада таъсир қилишига доир тадқиқот ўтказишди. Маълум бўлишича, тадқиқотда қатнашганларнинг 53 фоизи учун уларни даволовчи шифокор қандай кўринишда экани муҳим, аксарият уни расмий кийимда ва оқ халатда кўришни маъқул топган. BMJ журнали тадқиқотга доир мақоласи билан бўлишди.