avatar
Куч
15155.99
Рейтинг
+10224.70

Мақолалар

Асал юрак хуружининг олдини олиши аниқланди

Саломатлик

Асал таркибида мавжуд табиий қанд моддаси (трегалоза) юрак хуружларининг олдини олиши мумкин. Бу ҳақида Вашингтон Университети олимларининг тадақиотига асосланиб, «Ортодокс» тиббий портали хабар берди.

Аёлларни келажакда нималар кутмоқда?

Саломатлик

Аёллар гўзаллашади

Хельсинск университети олимлари вақт ўтгани сайин аёллар янада мафтункор бўлади деган фикрга келишди. Улар шундай урфни олиб чиқишди: чиройли аёллар, у қадар чиройли бўлмаган аёлларга қараганда кўпроқ фарзанд дунёга келтиришади. Шунингдек замонавий имкониятлар билан аёллар йилдан йилга ташқи кўринишларига кўпроқ эътибор қаратишади. Шундай қилиб, иккита авлоддан сўнг ер юзида гўзаллик ҳукмрон бўлади.

Юздаги доғлардан халос бўлишнинг замонавий 6 усули

Саломатлик

Ёз келгач, кўпчилик аёллар юзларида пайдо бўлган қуёш “из”ларидан шикоят қилишади. Бодринг ҳам, қатиқ ҳам фойда бермай қўйганида эса «Ойнинг ҳам юзида доғи бор» деб ўзларига тасалли беришдан ўзга чора топишмайди. Севимли «Суғдиёна» газетасининг ижодкорлари ва косметолог Маҳфуза МАМАНОВА фақат сиз учун доғлардан халос бўлишнинг энг замонавий усулларни тақдим этади.

«Зелёнка»ни қандай кетказиш мумкин?

Саломатлик

Сувчечак билан оғриган боланинг қўлига ёки бошқа жойларига бехосдан тўкилиб кетган кўкдори («зелёнка») изини қандай кетказиш мумкин? Бу саволни кўпчилик бундай ёрқин ва кўзга ташланувчи доғлардан қутулишни хоҳлаган кишилар беришади.

Имом Бухорийнинг “АЛ АДАБ АЛ-МУФРАД” асари ҳақида

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази
 
Олимхон Юсупов,
Манбашунослик бўлим бошлиғи
 
 
Имом Бухорий машҳур «Жомеъус-саҳиҳ» китобларида ҳам «Китобул адаб» деган қисм очиб, унинг ичида одоб-ахлоққа оид ҳадиси шарифлардан бир юз йигирма саккиз бобда уч юздан ортиғини келтирганлар.

Абдуллоҳ ибн Муборак ҳақида бошқалар

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази
Абдуллоҳ ибн Муборак илмда улкан бир уммон эди. У ўша замонда ривож топган ҳар қандай илмнинг чўққисига етишган бўлиб, аксар тадқиқотчилар ўша илм бўйича манба сифатида фақат унга мурожаат қилардилар. Шу муносабат билан Абдуллоҳ ибн Муборак хусусида уламолар айтган сўзларидан баъзисини келтириб ўтамиз:
Молик ибн Анас: “Ибн Муборак Хуросоннинг фақиҳидир”.

Абдуллоҳ ибн Муборак

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази
 
 
“Ер юзида Абдуллоҳ ибн Муборакка ўхшаши йўқдир. Аллоҳ таоло нимаики яхшилик хислатларини яратган бўлса, уларнинг барчасиниАбдуллоҳ ибн Муборакка берганлигини билдим”.
Исмоил ибн Иёш
       
Ислом маданияти ва тамаддуни тарихида унинг ривожига салмоқли ҳисса қўшган кўплаб алломалар ўтган бўлиб, уларнинг энг улуғларидан бири буюк имом мақомига эришган аллома Абдуллоҳ ибн Муборак Марвазийдир. Бу мўътабар зот ғоят кенг мушоҳадали илм соҳиби бўлиш билан бирга изчил ва ҳаётбахш амалий фаолияти билан ҳам шуҳрат қозонган.

Маҳбубийлар сулоласи

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази
Барот Амонов,
Имом Бухорий халқаро маркази
Манбашунослик бўлими бош мутахассиси
 
Ўрта Осиёлик фақиҳларнинг ҳар бири ўз илмий услуби ва яшаган даври шароитига қараб ислом ҳуқуқи, айниқса, ҳанафий мазҳаби ривожи йўлида унутилмас хизматлар қилиб, ўзларидан барҳаёт асарлар қолдирганлар. Бухоролик фақиҳлар фиқҳ илми ривожланган даврдан бошлаб усулу-л-фиқҳ ва фуруъу-л-фиқҳда муҳим ва эътиборга лойиқ асарлар ёзиб келдилар.

Убайдуллоҳ  ибн Масъуд Cадр-аш-шариъа ва унинг асарлари

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази
Барот Амонов,
Имом Бухорий халқаро маркази
Манбашунослик бўлими бош мутахассиси
 
Бухоролик фақиҳлар фиқҳ илми ривожланган даврдан бошлаб усулу-л-фиқҳ ва фуруъу-л-фиқҳда муҳим ва эътиборга лойиқ асарлар ёзиб келдилар.

Абдуллоҳ Доримий (789-869 й.)

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази
Қодирхон Маҳмудов,
Имом Бухорий халқаро маркази
Манбашунослик бўлими мутахассиси
 
Олимнинг тўлиқ исми – Имом Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Фазл ибн Баҳром ибн Абдуссамад Тамимий Самарқандий Доримий 181/789 йилда Самарқанднинг қадимий мавзеларидан бири Дорамда таваллуд топган.

Эл-юрт ҳурмати – энг катта бахт


Илм-фан билан шуғулланиш игна билан қудуқ қазишга менгзалиши бежиз эмас. Чунки жамият олдида турган долзарб масалалар ечими илм-фан ютуқлари билан чамбарчас боғлиқ. Мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мазкур соҳани, олимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, умрини шундай машаққатли ишга бағишлаган инсонлар меҳнатини муносиб рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Куйгандан кейинги доғлар… Кетказишнинг имкони борми?

Саломатлик

Орамизда бир марта бўлса ҳам куйишдан азият чекмаган аёл топилмаса керак. Айниқса, ошхонада куймаланадиган опа-сингилларимизнинг тез-тез дуч келадиган нохушлиги бу. Лекин бир қарашда арзимагандек кўринган кичик куйиш ҳам баъзида доғ ва чандиқларга сабаб бўлади.

​Совуқ душ қабул қилиш учун 5 сабаб

Саломатлик

1. Қон айланиши яхшиланади

Совуқ душ танада қон айланишини тезлаштиради. Бу юрак-қон томир тизими учун фойдали ва қон босими ошишида, веналарнинг варикоз кенгайиши каби касалликларнинг олдини олишда ёрдам бериши мумкин. Мияда қон айланишининг тезлашиши эса унинг бенуқсон ишлашига хизмат қилади.

Меваларнинг фойдали ва шифобахш хислати

Саломатлик
Қулупнай

Унинг таркибида калорий миқдори паст ҳисобланади. Ҳаттоки, қулупнайли парҳез ҳам мавжуд. Бундай парҳез натижасида тери ёшаради ва унга яхши таъсир қилади. Қулупнай витаминларга бойдир. Фойдали экан деб, меъёридан ортиқ истеъмол қилиш ярамайди. Чунки аллергияси борларни безовта қилиши мумкин.
 
  • 150 гр. миқдорида ейилган қулупнай стрессдан қутулишнинг энг зўр йўлидир.
 

Яхши ишлашни истайсизми?! Таътилга чиқинг!

Саломатлик
Замонавий ҳаёт тарзи ҳар биримиздан максимум қувват, доимиий эътибор ва диққатни талаб этади. Биз 24 соат давомида ҳамма ишга улгуришга интиламиз, фақат кундалик ёки келажак учун тузилган режаларимиз орасида “дам олиш” деган пунктга жой ҳамда вақт ажратмаймиз. Келинг, шу бугундан бошлаб жисмоний ва руҳий саломатлигимиз ҳақида қайғуриб, ҳордиқ чиқаришни ўрганамиз! Бу борада «Sug`diyona» аёллар клубининг малакали мутахассиси, руҳшунос Гўзал РЎЗМАТОВА ўз тавсияларини бериб ўтади.